«Kusum Healthcare Pvt Ltd.» компанияси (Ҳиндистон)
Фойдаланувчилар учун маълумот
Сайтдан фойдаланишдан олдин қуйидаги шартларни диққат билан ўқиб чиқинг. Бу билан биз «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» компанияси бирор-бир сабабга кўра ва аввалдан огоҳлантирмасдан исталган вақтда мазкур шартларга ўзгартириш киритиш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга эканлигига Сизнинг эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ушбу ўзгаришлар сайтда эълон қилиниши биланоқ кучга киради. Агар Сиз ўзгаришлар эълон қилингандан кейин ҳам сайтдан фойдаланишни давом эттираётган бўлсангиз, бу Сиз ўзгаришларни қабул қилганингизни англатади.
1. ШАРТЛАР
Бу Интернет-сайт (кейинги ўринларда «Сайт»)га кириш, эркин кўриш ва ундан фойдаланиш қуйидаги шартлар, муддатлар ва амалдаги ҳуқуқий меъёрларга биноан амалга оширилади. Сайтни кўраётган вақтингизда Сиз учун кириш ва турли маълумот, ҳужжат ва хизматлар (кейинги ўринларда «Материаллар»)дан фойдаланиш «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» томонидан тақдим этилаётганига ишонч ҳосил қилинг, булар мазкур ҳужжат («Шартлар»)да баён қилинган шартларга ҳам тааллуқлидир. Сайтга киришингиз ва ундан фойдаланишингиз Сизнинг барча шартлар, муддатлар ва амалдаги ҳуқуқий меъёрларга чекловларсиз рози эканлигингизни тасдиқлайди. Агар Сиз шартлар, муддатлар ва амалдаги ҳуқуқий меъёрларга рози бўлмасангиз, у ҳолда Сайтдан фойдаланмаслигингиз мумкин.
2. МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ, САВДО МАРКАСИ ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
Мазкур Сайт мулк ҳисобланади ва «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» томонидан тартибга солинади. Ушбу Интернет-Сайтда тақдим этилган материаллар, бошқа усулда ифодаланганларни истисно қилган тарзда, интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун билан ҳимояланган. Шунинг учун ушбу Сайтдан кўчирилган ёки бошқа усулда юклаб олинган барча Материаллар тижорат мақсадларида ишлатилиши мумкин эмас, бу билан барча муаллифлик ва мулк ҳуқуқларининг ҳимояси таъминланади. Ижтимоий ва тижорат мақсадларида фойдаланиш учун бу Сайтнинг тасвир, матн, график, видео ва ҳоказолардан иборат бирор маълумотини кўчириш, қўйиш, чоп этиш, жойлаштириш, узатиш ва тарқатиш қатъий тақиқланади. Амалдаги ёки кўзда тутилган ҳеч қандай лицензия ёки ҳуқуқ ҳеч бир инсонга бу ерда тақдим этилган ҳуқуқлардан ташқари интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бермайди. Материалларни бошқа мақсадларда ўзгартириш ёки улардан фойдаланиш «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» муаллифлик ҳуқуқларини ҳамда бошқа мулк ҳуқуқларини бузган ҳисобланади. «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» Сиз фойдаланган материал «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» мулки ёки филиали бўлмаган учинчи томон ҳуқуқларини бузмаслигига кафолат бермайди.
3. ТАСВИРЛАР/ОБРАЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Мазкур Интернет-сайтда тақдим этилган одамлар ҳамда жойлар тасвири мулк ҳисобланади ва улардан «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» рухсати билан фойдаланилади. Бу тасвирлардан Сиз ёки Сиз ваколат берган бошқа ҳар қандай шахс фойдаланиши таъқиқланади, мазкур Келишув Шартларида кўрсатилган ёки ушбу Сайтда тақдим этилган махсус рухсатнома бундан мустасно. Тасвирлардан рухсатсиз фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни, савдо маркаси тўғрисидаги қонунни, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва ошкоралик тўғрисидаги қонунни, алоқа воситалари ҳақидаги меъёр ва низомларни бузиши мумкин.
4. МАЪЛУМОТНИНГ АНИҚЛИГИ
«Kusum Healthcare Pvt Ltd.» Материалларнинг аниқлигига кафолат бермайди ва жавобгарликни зиммасига олмайди. «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» Материалларда йўл қўйилган қандайдир хато ёки янглишликлар учун жавобгар эмас.
5. ҲАВОЛАЛАР ВА УЧИНЧИ ТОМОН БИЛАН АЛОҚА
Мазкур Интернет-сайт Сизга ушбу Сайтдан фойдаланиш ва бошқаларига кириш имконини берувчи гиперҳавола ёки бошқа алоқа воситаларига эга бўлиши мумкин. «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ҳаволалар ушбу Сайт билан боғлиқ интернет-сайтларда тақдим этилган мазмун учун жавобгарликни зиммасига олмайди. Шунингдек, «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ушбу Интернет-сайтга кириш ва ундан фойдаланиш натижасида етиши мумкин бўлган ҳар қандай зарар/зиён учун жавобгар эмас. Ҳаволалар мазкур Сайт томонидан тақдим этилган интернет-сайтлар «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» назорати остида эмас. Ҳавола мазкур Сайт томонидан тақдим этилган бошқа ҳар қандай интернет-сайтга кириш фақат фойдаланувчи томонидан хатар ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳаволалар тақдим этилган қандайдир материал, мазмун, маълумот ёки интернет-сайтга эгалик қилишга нисбатан мазкур Сайт ва бошқа интернет-сайтлар ўртасида мавжуд ҳаволалар «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» томонидан маъқулланмаган ва маъқулланмайди ҳам; бундай ҳаволалар «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ва Интернет-сайтлар эгалари ўртасида ҳаволалар тақдим этилган қандайдир муносабат ёки тасдиқлашларни назарда тутмайди. «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ҳар қандай учинчи томонни на маъқуллаш, на текшириш ниятида эмаслигини тан оляпсиз. Ҳаволалар «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ҳомий ёки филиал, ёки учинчи томон билан алоқада эканлигини, шундай учинчи томон орқали тасвирланган ёки кириш мумкин бўлган ҳар қандай савдо маркаси, хизмат кўрсатиш маркаси, дизайн, логотип, символ ёки бошқа муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллардан фойдаланишга юридик жиҳатдан ваколатли эканлигини назарда тутмайди. «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ҳаволага алоқадор ҳар қандай учинчи томон учун жавобгарлик ва мажбуриятларни зиммасига олмайди.
6. ФОЙДАЛАНУВЧИ БЎЙСУНИШИ МАХФИЙЛИГИНИНГ МАВЖУД ЭМАСЛИГИ
Сиз ушбу Сайтга электрон почта орқали ёки бошқа йўл билан узатадиган ҳар қандай алоқа ва материаллар, шу жумладан, лекин чекланмаган ҳолда, ҳар қандай маълумотлар, шарҳлар, саволлар, таклифлар ёки шунга ўхшашлар, махфий ва мулкий бўлмаган деб ҳисобланади, қуйидаги “Махфийлик сиёсати” да кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. “Kusum Healthcare Pvt Ltd. Сиз ҳар қандай мақсадда юборган ёки таклиф қилган барча маълумотларни, жумладан, чекловсиз равишда, узатиш, нашр этиш, ошкор қилиш, нусха кўчириш ва ёзишмаларни юбориш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, Kusum Healthcare Pvt Ltd. сиз томондан Сайтга турли мақсадларда юборилган қандайдир маълумот, концепция, ғоя, ноу-хау ва ҳар қандай материаллар ва алоқа воситаларининг бошқа шунга ўхшаш усулларидан, Kusum Healthcare Pvt Ltd. дори-воситаларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, реклама қилиш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга ва шу билан сиз ушбу узатилган хабарлар ва материалларга нисбатан барча ҳуқуқларингиздан воз кечасиз.
7. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
“Kusum Healthcare Pvt Ltd.” ўз сайтига ташриф буюрувчиларнинг махфийлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. “Kusum Healthcare Pvt Ltd.” фақат исмлар, манзиллар, электрон почта манзиллари ва бошқалар каби шахсий маълумотларни агар фойдаланувчи ихтиёрий равишда тақдим этган бўлса, тўплайди. Ушбу маълумотлар фақат “Kusum Healthcare Pvt Ltd.”, шўъба корхоналари, филиаллари ёки Сайтнинг ишлаши билан алоқадор бўлган бошқа объектлар томонидан ички эҳтиёжлар учун фойдаланилади ва бу маълумотларни учинчи шахсга сотиш ёки ўтказиш мумкин эмас. Ушбу маълумотни фақат электрон почта сўровини юборган фойдаланувчилар қабул қилади. “Kusum Healthcare Pvt Ltd.” ушбу сиёсатни исталган вақтда янгилаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
8. ЖАВОБГАРЛИКНИ ЧЕКЛАШ ВА КАФОЛАТДАН БОШ ТОРТИШ
САЙТГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН ҲАР БИР ФОЙДАЛАНУВЧИ ЎЗИНИНГ ҚЎРҚУВ ВА ХАВФИГА КЎРА ҲАРАКАТ ҚИЛАДИ. НА “КУСУМ ҲEЛТҲКEР PVT LTD.” ВА НА ВEБ-САЙТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ, ЯРАТИШ ЁКИ ТАҚДИМ ЭТИШГА АЛОҚАДОР БОШҚА ТОМОН СИЗНИНГ САЙТГА КИРИШ ЁКИ ФОЙДАЛАНИШИНГИЗ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҲАР ҚАНДАЙ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ, ТАСОДИФИЙ, БИЛВОСИТА ВА БEВОСИТА, ЁКИ ЖАРИМАЛИ ШИКАСТ/ЗАРАРЛАР УЧУН ЖАВОБГАР ЭМАС. УШБУ САЙТДАГИ МАТEРИАЛЛАР ЧEКЛОВЛАРСИЗ ВА ҲEЧ ҚАНДАЙ КАФОЛАТЛАРСИЗ, ИФОДАЛИ ЁКИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН ҲОЛАТДА, ЖУМЛАДАН, ЧEКЛОВСИЗ РАВИШДА, ТОВАРЛАР МУВОФИҚЛИГИНИНГ НАЗАРДА ТУТИЛГАН КАФОЛАТЛАРИ ВА АНИҚ МАҚСАДЛАРИ, НОМИ, БУЗИЛМАСЛИГИ, ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУВОФИҚЛИГИ УЧУН МОС РАВИШДА “ХУДДИ АСЛИ КАБИ” ТАҚДИМ ЭТИЛГАН.
На “Kusum Healthcare Pvt Ltd.” ва на веб-сайтни ёки кимнингдир Сайтда пайдо бўлган материаллари ёки маълумотларини қайта ишлаш, яратиш ёки тақдим этишда алоқадор бошқа томон етказилган ҳар қандай зарар ёки шикастланиш учун, жумладан, чекловсиз равишда, ишдаги ҳар қандай носозлик, хатолик, муваффақиятсиз ҳаракат, узилиш, нуқсон, иш жараёни ёки узатишдаги кечикиш, компьютер вируси, линиядаги носозлик, техник носозлик, типографик хатолик ёки Материаллардан фойдалана олмаслик учун жавобгар бўлмайди, ҳаттоки бу «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ёки унинг ваколатли вакили томонидан бепарволик ёки бундай зарарнинг тахминий эҳтимоли бўлган тақдирда ҳам. Юқоридаги чекловлар ёки истиснолар, жумладан тасодифий ёки тегишли зарарлар учун жавобгарликни чеклаш ёки истисно қилиш сизга амалдаги қонунчилик томонидан рухсат этилган даражада тааллуқли бўлмаслиги мумкин.
9.ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ
Сиз «Kusum Healthcare Pvt Ltd.»ни, унинг ходимлари, директорлари, акциядорлари, мансабдор шахслари ва вакилларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳар қандай материаллардан нотўғри фойдаланишингиз ёки ушбу муддатлар ва шартларнинг, жумладан чекловсиз равишда, муаллифлик ҳуқуқи ёки товар маркасининг бузилиши ва нолойиқ ёки ахлоқсиз равишда онлайн рўйхатдан ўтишлар ва туҳматлар натижасида келиб чиқадиган барча йўқотишлар, зарарлар ва xаражатлар, шу жумладан юридик тўловларни қоплашга розилик билдирасиз. Сиздан «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» учун барча йўқотишларни тўлалигича қоплаш талаб этилади.
10. ТЕХНИК НОСОЗЛИКЛАР, ТИПОГРАФИК ХАТОЛАР ВА ЎЗГАРИШЛАР
Ушбу сайтда техник нуқсонлар ва типогарфик хатолари бўлиши мумкин. “Kusum Healthcare Pvt Ltd.” Сайтда тақдим этилган ҳар қандай маълумотни, шунингдек ҳар қандай маҳсулот тавсифини исталган вақтда ва олдиндан огоҳлантирмасдан ўзгартириш, тузатиш ва/ёки яхшилаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
11. ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ҲУҚУҚ НОРМАСИ ВА ИШНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ЖОЙИ
Сизнинг ушбу сайтдан фойдаланишингиз қонун кўрсатмаларини танлашидан қатъий назар, барча жиҳатларда Украина қонунлари билан тартибга солинади. Сиз тўғридан-тўғри ёки билвосита ёки ушбу Сайт билан боғлиқ бўлган барча низолар ва қонуний жараёнлар Украинанинг ваколатли судларининг мутлақ юрисдикциясига топширилишига розилик билдирасиз.
12.ҲУҚУҚЛАРДАН БОШ ТОРТИШ
Ушбу сайтда турли хил дорилар, уларнинг умумий хусусиятлари, таркиби, фармакологик ва бошқа хусусиятлари, саломатлик ҳолатлари ва даволаш ҳақида маълумотлар мавжуд. Ушбу маълумот тиббий маслаҳат, рецепт ёки ташхис қўйиш сифатида ишлатилмаслиги керак. Илтимос, касалликни даволаш бўйича шифокорингиз ёки соғлиқни сақлаш мутахассисингиз билан маслаҳатлашинг. “Kusum Healthcare Pvt Ltd.” ушбу Сайтда тақдим этилган материалларга асосланган ҳар қандай даволанишлар учун жавобгар эмас. Ушбу Интернет сайти патент ёки бошқа қонунлар томонидан рухсат этилмаган ҳудудларда сотиш учун ҳозир ҳам кейин ҳам таклифлар киритмайди.
Ушбу Сайтдаги барча маълумотлар ва материаллар “худди аслидагидек” ва ҳеч қандай кафолатсиз, ифодаланган ёки назарда тутилган ҳолда тақдим этилади. Бундан ташқари, ушбу Сайт орқали тақдим этилган ёки қабул қилинган ҳар қандай ғоялар ва/ёки маълумотлар «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ёки унинг раҳбарияти ва ходимларининг қарашларини акс эттириши керак эмас.
Ушбу Сайтда ёки у орқали мавжуд бўлган ёки олинган материаллар ва/ёки маълумотлар тўлиқлиги, тўғрилиги, аниқлиги, ишончлилиги нуқтаи назаридан ёки на «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ёки унинг раҳбарияти ва ходимларининг бошқа нуқтаи назаридан кафолатланмайди ёки тасдиқланмайди.
Ҳеч қандай шароитда, жумладан, аммо чекловсиз равишда, бепарволик, на «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ва на унинг раҳбарияти ва ходимлари ушбу сайтдан фойдаланиш ва/ёки фойдалана олмасликлари ёки Сайтдаги маълумотлардан фойдаланишлари натижасида юзага келган ҳар қандай махсус ёки билвосита нуқсон/зарарга жавобгар эмас, гарчи «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ва на унинг раҳбарияти ва ходимлари потенциал нуқсон ва зарар ёки йўқотишларни тахмин қилган бўлса ҳам.
Ҳар қандай вазиятда «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» ва на унинг раҳбарияти ва ходимлари на бирон бир одам ва на бирон ташкилот олдида мазкур Сайтдан фойдаланиш натижасида юзага келган тоғридан-тўғри ёки билвосита нуқсон ва зарар ёки йўқотишлар учун жавобгар эмас. Бу ерда тақдим этилган маълумотлар ва пайдо бўлган ёки кейинчалик бепул қабул қилинган барча алоқа воситалари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳар қандай қонун доирасидан ташқарида бўлади. Ушбу Сайтдаги ҳар қандай маълумот ёки материалнинг ҳар қандай фойдаланувчиси ёки қабул қилувчиси маълумот ёки материалдан бутунлай ўзининг шахсий таваккалига асосан фойдаланиши/ишониши мумкин.
Ушбу юридик шартномада «Kusum Healthcare Pvt Ltd.» фақат танишиб чиқишга асосланган мақсадлар учун маълумотларни таклиф қилади. Ушбу маълумотлардан тиббий ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Илтимос, маслаҳат учун шифокорингизга мурожаат қилинг.