Даволаниш

Аллергиядан даволанишнинг қандай усуллари мавжуд?

Даволанишнинг иккита асосий бир-бирини тўлдирувчи усули мавжуд:
  • Гуллаш давридан бошқа пайтдаги поллиноз ва озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ўзаро аллергия билан касалланган беморлар шунингдек, чанг ва ҳайвонлар юнгларига нисбатан аллергияга эга беморларга шифокор-аллерголог аллергия қўзғатувчи махсус иммунотерапия тавсия қилиши мумкин. Бу учун бир неча ҳафта мобайнида бемор терисига концентрланган аллергия қўзғатувчи эритмалар юборилади.  Поллиноз билан касалланиш даврида, гуллаш бошланиши билан тананинг маълум бир гулчангга нисбатан сезгирлиги минимал бўлиши учун олдиндан ўзига хос иммунотерапия амалга оширилади.
  • Истисносиз, аллергия билан оғриган барча беморларга антигистаминлар буюрилади. Нега улар шундай деб аталади? Гистаминнинг қандай алоқаси бор?
Жавоб аллергиянинг ривожланиш механизмида топилади. Аллергия – бу одатда оғриқли ҳолатларни келтириб чиқармайдиган баъзи аллергия қўзғатувчи моддаларга (масалан, гулчангларга) нисбатан тананинг патологик ошиш реакциясидир. Иммун тизими ишининг бузилиши ҳам аллергия келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Иммун тизими тўсатдан бутунлай зарарсиз омилга (масалан, гуллайдиган ўсимликларнинг гулчанглари) худди хавф сифатида таъсир билдиришни бошлайди. Шу билан бирга, организмда гулчангга қарши кўп миқдорда антитаналар ишлаб чиқарилади. Қачонки антитана билан аллергия қўзғовчи алоқага киришганда организмда биологик фаол модда – гистаминнинг миқдори ошади. Айнан гистамин бурун битиши, бурундан кўп миқдорда суюқлик ажралиб чиқиши, акса уришлар, бурун қичиши, кўзнинг қичиши, қизариши ва ёшланишини келтириб чиқаради. Антигистамин дори воситалари гистамин таъсирларининг пайдо бўлишига қарши курашади. Поллиноз билан касалланган бемор антигистаминларни қабул қилган пайтда поллиноз аломатлари камаяди. Антигистамин қабул қилишни тўхтатиши биланоқ поллиноз аломатлари яна намоён бўлади. Дарҳақиқат, афсуски, тиббиёт аллергия сабабини (аллергияга олиб келадиган иммунитет тизимининг бузилиши) аниқлай олмаса ҳам, фақатгина гистамин таъсирини чеклаш орқали бу бузилишнинг салбий оқибатларини камайтириши мумкин. Баъзи одамлар аллергия механизмини билмай туриб антигистамин дори воситаларини қабул қилишни тўхтатиб қўйишади (поллиноз аломатларининг енгиллашганини ҳис қилишади ва антигистамин дори воситаларини қабул қилишни тўхтатиб қўйишади). Бу нотўғри! Антигистамин дори воситасини ўсимликларнинг бутун бир гуллаш даври мобайнида қабул қилиш керак. Масалан, июль-сентябрь ойларида амброзияга ўхшаш хавфли ёввойи ўт гуллайди, шу сабаб бу давр мобайнида антигистамин дори воситасини қабул қилиш керак бўлади. Болалар ва катталарда аллергияни қандай даволаш керак? Аллергияга қарши самарали таблеткалар – антигистамин дори воситалари сифатида кўриб чиқиш.   Уларнинг ҳаммаси бир хилми? Антигистамин дори воситаларининг бир неча авлоди мавжуд. Шу билан бирга шуни ҳам билиш керакки, 50 йил аввалги биринчи авлод антигистамин дори воситаларини қабул қилишда аниқ седатив (бўшаштирувчи) таъсир намоён бўлган ва оғиз ва бурун қуриши, сийдик ушланиб қолиши, ич қотиши каби ножўя таъсирларни келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Улар жуда қисқа вақт давомида таъсир қилган ва шу сабабли кунига 3-4 маротаба қабул қилиш керак бўлган. Бундан ташқари, аввалги антигистамин дори воситаларини қабул қилиш уларга ўрганиб қолишга олиб келган.   Антигистамин дори воситаларининг янги авлоди аввалгилардан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
  • Юқори самарадорлик;
  • хавфсизлик;
  • тез таъсир қилиш;
  • минимум ножўя таъсирлар;
  • қабул қилишнинг қулайлиги (кунига 1 дона таблетка кифоя).
L-Цет®  дори воситаси аллергияга қарши антигистаминли дори воситаларнинг янги авлод вакили ҳисобланади. L-Цет® дори воситасининг таъсир кўрсатувчи моддаси бўлмиш левоцитиризин 2001 йилдаги кимё бўйича Нобел  мукофоти билан тақдирланган илмий кашфиёт асосида яратилган.

L-Цет® дори воситаси таблетка кўринишида ишлаб чиқарилади.