Ушбу турдаги аллергиянинг ривожланиш асосларида ҳалигача тўлиқ тавсифланмаган иммунологик механизмлар туради. Эпидемиологик тадқиқотларга кўра, ривожланган мамлакатлардаги ҳақиқий озиқ-овқат аллергиясининг тарқалиши 1 ёшдаги болаларда 6-8%, ўсмирларда 2-4%, катталарда 1,5% ни ташкил қилади. Ота-онасидан бир аллергияга чалинган болада аллергиянинг ривожланиш хавфи ота-онаси аллергияга чалинмаган боладан кўра 2 баробар кўп ҳисобланади. Агар ота-онанинг иккиси ҳам аллергия билан оғриса, боладаги аллергияга чалиниш хавфи яна 2 баробарга ошади ва бу хавф 4 баробарга айланади. Бироқ бола учун аллергия қўзғатувчи бўлган воситалар ота-онасидаги аллергия қўзғатувчилардан фарқ қилиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергияни қандай даволаш керак?
Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ножўя таъсирларнинг турлари
90% фоиз болаларда озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергия ривожланишининг энг кенг тарқалган ва кучли аллергия қўзғатувчи сабаб бу сигир сути ҳисобланади. Сигир сутига аллергия одатда 1 ёшдаги болаларда, қоида тариқасида, уларни қуруқ сут аралашмалари билан сунъий озиқлантиришга ўтказилгандан кейин ривожланади. Балиқ оқсиллари иккинчи энг муҳим аллергия қўзғатувчи ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, озиқ-овқатга аллергияси бор болаларнинг деярли барчаси (98%) балиқ истеъмолига нисбатан аллергик реакцияларни бошдан кечирган. 10% одамларда балиқнинг айрим навларига нисбатан ножўя таъсир кузатилган. Икра, креветкалар, қисқичбақалар, омар, чиғаноқ ва бошқа моллюскаларга нисбатан ҳам аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Аниқланишича, балиқларга нисбатан сезгирлик (сезувчанлик) даражаси ёшга қараб камаймайди ва катталарда сақланиб қолади. Аллергик реакциялар билан оғрийдиган болаларнинг 87,2 фоизида аллергияни тухум оқи чақиради. Бундай ҳолда, тухум оқига нисбатан ножўя таъсир кўпинча товуқ гўшти ва товуқли шўрвага нисбатан ҳосил бўладиган ножўя таъсир билан мос келади. Тухум сариғидаги аллергия қўзғовчи хусусият тухум оқидагига нисбатан кам эканлиги аниқланган. Донли экинлардан жавдар ва буғдой кўпроқ аллергия қўзғовчи ҳисобланади. Аниқ кўрсатилган аллергия қўзғовчиларга турли хил сабзавотлар, мевалар ва резавор мевалар киради. Тайёрлаш жараёнида ачитқилардан фойдаланилган маҳсулотлар: кефир, оширма хамирдан тайёрланган пишириқлар, квас ва бошқаларни истеъмол қиладиган болаларнинг 22 фоизида аллергик реакциялар кузатилган. Бур турдаги аллергиядан сақланиш учун рациондан баъзи пишлоқ турлари, зираворлар, сирка, бойитилган сут, кефир, солодли сутли ичимликлар, йогурт, буғдой нони, жавдар, крекерлар, тузланган карам, помидор соуси, қуритилган мевалар, пиво, пиво ачитқиси, колбаса, нонуштага чўчқа гўшти шунингдек, бир нечта дори воситалари – B гуруҳи витаминлар ва замбуруғдан тайёрланган антибиотиклар (пеницилин, линкомицин, тетрациклин)ни чиқариш керак бўлади.
Умуман олганда, аллергия қўзағатувчи фаоллик даражасига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини учта гуруҳга бўлиш мумкин:
- Юқори: сигир сути, балиқ, тухум, цитруслар, ёнғоқлар, асал, қўзиқоринлар, товуқ гўшти, қулупнай, малина, ёввойи қулупнай, ананас, қовун, хурмо, анор, қора қорағат, маймунжон, шоколад, қаҳва, какао, хантал (горчица), помидорлар, сабзи, қизилча, селдерей, буғдой, жавдар, узум ва бошқалар.
- Ўрта: шафтолилар, ўриклар, қизил қорағат, клюква, гуруч, маккажўхори, гречка, яшил қалампир, картошка, нўхат, чўчқа гўшти, курка гўшти, қуён гўшти ва бошқалар.
- Кучсиз қўзғатувчилар: қовоқча, паттисон (гулча қовоқ), шолғом, қовоқ (оч рангли), ширин ва нордон олма, банан, бодом, оқ қорағат, Бектоши узуми (крижовник), олхўри, қора олхўри, тарвуз, салат, от гўшти, қўй гўшти ва бошқалар.
Баъзида аллергик реакцияларни озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзи эмас, балки уларга қўшиладиган қўшимчалар: ранг берувчи моддалар, хушбўй моддалар, эмулсификаторлар ёки консервантлар чақиради. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергияси бўлган кўпчилик одамлар нафақат озиқ-овқат, балки бошқа аллергия қўзғатувчиларга нисбатан ҳам реакцияга эга, шу туфайли, охирги вақтларда шифокорлар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат аллергия қўзғатувчилар ўртасидаги кесишувчи реакцияларнинг ривожланишига катта аҳамият беришди. Масалан, агар кимдадир креветкаларга нисбатан аллергик реакция бўлса, анализ натижалари катта эҳтимол билан унинг нафақат креветкаларга, балки краблар, лобстерлар ва қисқичбақаларга ҳам аллергик реакцияси бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Кесишувчи реакцияларнинг яна бир қизиқарли мисоли шуки, гулчанг ва турли юнглар сифатида аллергия қўзғатувчиларнинг ўртасидаги ўзаро боғликдир (жадвалга қаранг). Масалан, гулчангга нисбатан аллергияси бор 10 та одамдан 9 тасида озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан ҳам аллергия кузатилади. Туташма реакция чақирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва аллергия қўзғатувчилар
Гулчанг ва маиший аллергия қўзғатувчилар | Озиқ–овқат маҳсулотлари |
Дарахтларнинг гулчангига аллергия | Ёнғоқлар; дарахт ва буталарда ўсувчи мевалар; сабзи, кашнич, сельдерей |
Бошоқли ўтларнинг гулчангига аллергия | Нон, квас (нонли), унли маҳсулотлар, геркулес сули ёрмаси, қаҳва, какао, дудланган колбаса |
Ёввойи ўтлар гулчангига аллергия | Қовун, писта, ҳолва, кунгабоқар ёғи, майонез, тарвуз, қовоқча, бақлажон, хантал |
Замбуруғ-микроорганизмларга аллергия | Ачитқили хамир, тузланган карам, пиво, квас, пишлоқ, шароб, ликёр, шакар, фруктоза, кефир |
Уй чангларидаги майда ҳашаротларга нисбатан аллергия | Денгиз маҳсулотлари: моллюскалар, краблар, креветкалар, чиғаноқлар, қисқичбақалар, лобстерлар |
Уй ҳайвонларига нисбатан аллергия | Чўчқа гўшти |
Кесишувчи реакцияларнинг мумкин бўлган вариантларини билиш охир-оқибатда тўғри овқатланишни амалга оширишга ёрдам беради ва шу билан бирга аллергия ривожланишидан сақланишга кўмаклашади. Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергиянинг белгилари Ташқи томондан, ушбу турдаги аллергиянинг белгилари ҳар хил ҳолатда намоён бўлади. Овқатланишдан кейин бир неча дақиқадан сўнг, одамда: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, ич кетиши, терининг қичиши, бутун тана бўйлаб кўп тошмалар тошиши , лабларнинг шишиши кузатилади. Болаларда озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергия кўпинча диатез сифатида намоён бўлади.