L-Цет® дори воситаси ҳақидаL-Цет дори воситасининг афзалликлари

L-Цет дори воситасининг афзалликлари

L-ЦЕТ нинг асосий афзалликлари ва фойдалари қайсилар?

Биринчидан, поллиноз ва крапивница (эшак еми) белгиларини даволашда тасдиқланган самарадор восита ҳисобланади. 

Маълумки, поллиноз ва крапивница (эшак еми) беморларнинг меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатининг кескин пасайиши билан характерланади. Поллиноз билан оғриган бемор бурун оқиши, бурун битиши, бурун ва кўзларнинг қичиши ва акса уришдан азият чекади.

Эшак еми билан касалланган беморни тананинг қичиши, қизиб кетиши ва тери тошмалари қийнайди.

Украинада Отоларингология институтида ва Украина Тиббиёт фанлари академиясининг Дерматология ва венерология институтида ўтказилган клиник тадқиқотларга кўра, Л-ЦEТ поллиноз ва крапивница (эшак еми) аломатларини сезиларли даражада камайтиради, шунинг учун уни қўллаш ҳаёт сифатини яхшилайди ва меҳнат қобилиятини тиклайди.
 

Иккинчидан, L-Цет® нинг антиаллергик таъсири жуда тез бошланади – қабул қилинганидан кейин 12 минут ўтгач (беморларнинг 50 фоизида кузатилган).

Учинчидан, терапевтик дозаларда L-Цет® седатив (бўшаштирувчи) таъсирга эга эмас, бу фаол ҳаёт тарзи билан шуғулланадиган одамлар учун жуда муҳимдир.

Тўртинчидан, Украинада ўтказилган клиник тадқиқотларга кўра, L-Цет юқори хавфсизлик профили (кўрсатгич)га ва минимал ножўя таъсирга эга.

Болалар учун (олти ёшдан бошлаб – таблеткалар шаклида) фойдаланишга рухсат берилади ва кекса беморлар учун дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

Бешинчидан, L-Цет® қабул қилиш учун қулай – кунига атиги 1 таблетка.

Ниҳоят, L-Цет® – хамёнбоб нархдаги аллергияни даволаш учун замонавий ва юқори сифатли дори воситасидир.