L-Цет®
Аллергияга қарши замонавий ҳамда антигистаминли янги авлод дори воситаси
L-ЦЕТ дори воситасидан қачон фойдаланилади?
Аллергия на цветение
Ушбу турдаги аллергиянинг (гул чангига) хусусияти шундаки, унинг белгилари ҳар йили деярли бир вақтнинг ўзида пайдо бўлади.
Гулчангига аллергиянинг (поллиноз) белгилари:
- Бурун битиши, бурун оқиши, бурун қичиши;
- Акса уришлар;
- Кўзнинг қичиши, қизариши ва ёшланиши;
- Танглай ва тилнинг қичиши;
- Нафас олишдаги қийинчилик (нафас қисилиши ёки бўғилиш);
- Кўкрак қафасидаги ҳуштаксимон хириллашлар, қуруқ йўтал.
Чанг ва юнгга аллергия
Ушбу турдаги аллергияни ҳар қандай предметлар чақириши мумкин. Масалан: гиламлар, ёстиқлар, адёллар, матраслар, китоблардаги чанглар. Шунингдек, уй ҳайвонларининг юнглари ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Чанг ва юнгга аллергиянинг белгилари:
- Бурун битиши, тез-тез акса уриш, тумов;
- Кўзлар қичиши, қизариши ва ёшланиши;
- Нафас қисилиши, нафас олишдаги қийинчилик, бўғилиш;
- Ўпкадаги ҳуштаксимон хириллашлар, йўталишга бўлган уринишлар.
Озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия
Ташқи томондан олиб қараганда, озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергиялар турли йўллар билан ўзини намоён қилиши мумкин. Одамда аломатлар овқатланишдан бир неча дақиқа ўтгач, пайдо бўлиши мумкин.
Ушбу турдаги аллергиянинг белгилари:
- Кўнгил айниши, қайт қилиш;
- Қорин оғриғи, диарея;
- Терининг қичиши, бутун тана бўйлаб кўп миқдорда тошмалар пайдо бўлиши, лаблар шишиши;
- Диатез (болаларда кузатилади).
L-ЦЕТ дори воситаси қандай қабул қилинади?
Таблеткалар: Дори воситаси катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун кунига 1 марта 5 мг (1 дона таблетка) миқдордаги суткалик дозада тавсия қилинади. Таблетка овқатдан аввал ёки кейин қабул қилинади. Таблеткани оз миқдордаги сув билан бутун ҳолича ичилади.
Таблеткалар: 6 ёшдан ошган болаларга кунига 1 марта 5 мг (1 дона таблетка) дозада ичиш тавсия қилинади. 6 ёшгача бўлган болалар учун аллергияга қарши таблеткалар тавсия қилинмайди.
Левоцетиризин – гистаминнинг рақобатчи антагонистлари гуруҳига кирувчи цетиризиннинг фаол барқарор Р-энантиомеридир. Унинг фармакологик таъсири Н1-гистамин рецепторларини блокировка қилиш билан боғлиқ. Левоцетиризиндаги Н1-гистамин рецепторларига ўхшашлик хусусияти цетиризинга қараганда 2 баравар юқори ҳисобланади. Аллергик реакциялар ривожланишининг гистаминга боғлиқ босқичига таъсир қилади, қон томирларининг ўтказувчанлигини ва эозинофилларнинг миграциясини камайтиради шунингдек, яллиғланиш воситачиларининг чиқарилишини чеклайди.
Аллергик реакцияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ҳамда улар қўзғолганда жараённи енгиллаштиради, антиэксудатив, қичишишга ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, деярли антихолинергик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди. Аллергияга қарши бериладиган дориларнинг терапевтик дозаси деярли седатив (бўшаштирувчи) таъсирни пайдо қилмайди.