L-Цет® дори – воситасининг тафсилотлари
Дори воситасининг таркиби
Таблеткалар: 1 та таблетка, қобиқ билан ўралган, 5 мг левоцитиризин дигидрохлорид
Дори шакли
Таблетка, яшил рангли қобиққа ўралган
Фармакотерапевтик гуруҳи
Tizimli qabul qilish uchun antigistaminli vositalar
Қўлланиши
Аллергик тумов, йил давомидаги аллергик тумов ва сурункали идиопатик крапивница (эшак еми) ни симптоматик даволашда
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Левоцитиризин, бошқа пиперазин ҳосилалари ва дори воситасининг бошқа ҳар қандай компонентларига кучли сезувчанлик пайтида
Оғир сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренци 10 мл / мин.дан кам).
Қўллаш усули ва дозалари
Таблетка: Дори воситасини катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга кунига бир маротаба 5 мг дан овқатланишдан ёки кейин тавсия қилинади. Дори воситасини озгина сув билан бутунича ютилади.
Болалар учун
Таблетка: 6 ёшгача бўлган болаларга аллергияга қарши дори воситаларини қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қабул қилиш
Ҳомиладорлик даврида левоцитиризин қабул қилиш тавсия қилинмайди. Кўкрак сутига таъсир қилади, шунинг учун дори воситасини қўллаш зарурати туғилса, эмизишни тўхтатиш керак.
Сақлаш шароити ва бошқа маълумотлар
25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёриқликдан ҳимояланган ва болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Қадоқ.
Таблетка: блистерда 10 донадан таблетка, картонли ўрамда 3-10 та блистер.
Берилиш тартиби
Рецептсиз